Мақбара ва мавзолей

Савол: Мавзолей мақбара деган маънога келадими? “Мавзолейга гулчамбар қўйилди” дейилади. Мақбарага ҳам гулчамбар қўйиладими?

Жавоб: Мавзолей (mausolée) асли французча бўлиб, мемориал қабр деган маънога келади. Буни кўпроқ ғайримуслимлар ишлатишади. Ўз қиролларининг қабрларига гулчамбар қўйишади. Мақбара эса авлиёларнинг қабри деганидир. Авлиёларнинг қабрларига гулчамбар қўйилмайди, қўйилса ҳам фойдаси бўлмайди. Авлиёларнинг қабрига келиб дуо қилинади. Наполеоннинг мозорига мақбара дейилмайди, мавзолей дейилади. Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қабрига эса мавзолей эмас, мақбара дейилади. Булар зулмат билан нур, жаҳаннам чуқури билан жаннат боғчаси каби фарқли нарсалардир.

Батафсил

Хотин жанозаси

Савол: Ҳайзли хотин жаноза юва оладими?

Жавоб: Ғассолнинг (ўлик ювадиган одам) аввал ғусл олиши мустаҳаб. Жунуб ва ҳайзли хотиннинг маййит ғасл қилиши (ювиши) макруҳ бўлади. (Саодати абадия)

Савол: Эҳтиёж бўлган тақдирда аёлнинг жанозасини эркак киши юва оладими?

Жавоб: Йўқ, юва олмайди.

Батафсил

Ўлганлар ортидан йиғлаш

Савол: Ўлганлар учун йиғлашга бўладими?

Жавоб: Ўлик учун овоз чиқармасдан йиғлаш жоиз. “Шарҳ-ус-судур” ва “Баракот”да “Мўминнинг ўлимига кўклар йиғлайди” деб ёзилган. Ўлганлар учун баланд овозда йиғлаш, мотам тутиш, қора кийим кийиш, мотам белгилари илиб қўйиш, расмини кўтариб юриш жоиз эмас.

“Ҳазонат-ур-ривоят” китобида “Жанозада ва жаноза чиққан жойда қора ёпинчиқлар ёпиш ва қора кийиниш жоиз эмас” дейилган. Барча ҳадис китобларида жаноби Пайғамбаримизнинг ўлган киши учун баланд овозда йиғлашнинг ўликка азоб беришини марҳамат қилганликлари билдирган.

Батафсил

Қибла қандай топилади?

Савол: Намознинг шартларидан бўлган истиқболи қибла нима дегани?

Жавоб: Намозни Каъбага қараб ўқиш деганидир. Макка шаҳридаги Каъба йўналишига қибла истиқомати дейилади.

Савол: Қибла Каъбанинг биносими?

Жавоб: Йўқ, қибла фақат Каъбанинг ўзидан иборат эмас, балки у турган майдондир. Яъни ўша майдоннинг ердан Аршгача бўлган таги ва усти қибла ҳисобланади. Шунинг учун денгиз тагида, қудуқда, баланд тоғларда ва самолётларда ўша томонга қараб намоз ўқилади.

 

Батафсил

Қиблани излаш

Савол: “Саодати абадия”да “Қибла йўналишини билмаган киши уни суриштирмасдан намоз ўқиса, қиблага тўғри йўналган бўлса ҳам намози қабул бўлмайди. Лекин йўналишни тўғри топганлигини намоздан сўнгра билса, қабул бўлади” дейилган. Шу жойини тушунмадик.

Жавоб: Қиблани суриштирмасдан ўқигани учун намози қабул бўлмайди. Кейиндан қиблага тўғри йўналганини билса, намози қабул бўлади. Билмаса қабул бўлмайди. Қайси тарафга қараб ўқиганини билмагани учун қабул бўлмайди.

Таҳоратли киши таҳорати бор-йўқлигини билмаса, намоз ўқиса қабул бўлмайди. Чунки таҳорати борлигини билмайди. Лекин таҳоратли эканлигини хотирласа, намози қабул бўлади.

Батафсил