Мақбара ва мавзолей

Савол: Мавзолей мақбара деган маънога келадими? “Мавзолейга гулчамбар қўйилди” дейилади. Мақбарага ҳам гулчамбар қўйиладими?

Жавоб: Мавзолей (mausolée) асли французча бўлиб, мемориал қабр деган маънога келади. Буни кўпроқ ғайримуслимлар ишлатишади. Ўз қиролларининг қабрларига гулчамбар қўйишади. Мақбара эса авлиёларнинг қабри деганидир. Авлиёларнинг қабрларига гулчамбар қўйилмайди, қўйилса ҳам фойдаси бўлмайди. Авлиёларнинг қабрига келиб дуо қилинади. Наполеоннинг мозорига мақбара дейилмайди, мавзолей дейилади. Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қабрига эса мавзолей эмас, мақбара дейилади. Булар зулмат билан нур, жаҳаннам чуқури билан жаннат боғчаси каби фарқли нарсалардир.

Батафсил

Хотин жанозаси

Савол: Ҳайзли хотин жаноза юва оладими?

Жавоб: Ғассолнинг (ўлик ювадиган одам) аввал ғусл олиши мустаҳаб. Жунуб ва ҳайзли хотиннинг маййит ғасл қилиши (ювиши) макруҳ бўлади. (Саодати абадия)

Савол: Эҳтиёж бўлган тақдирда аёлнинг жанозасини эркак киши юва оладими?

Жавоб: Йўқ, юва олмайди.

Батафсил

Ўлганлар ортидан йиғлаш

Савол: Ўлганлар учун йиғлашга бўладими?

Жавоб: Ўлик учун овоз чиқармасдан йиғлаш жоиз. “Шарҳ-ус-судур” ва “Баракот”да “Мўминнинг ўлимига кўклар йиғлайди” деб ёзилган. Ўлганлар учун баланд овозда йиғлаш, мотам тутиш, қора кийим кийиш, мотам белгилари илиб қўйиш, расмини кўтариб юриш жоиз эмас.

“Ҳазонат-ур-ривоят” китобида “Жанозада ва жаноза чиққан жойда қора ёпинчиқлар ёпиш ва қора кийиниш жоиз эмас” дейилган. Барча ҳадис китобларида жаноби Пайғамбаримизнинг ўлган киши учун баланд овозда йиғлашнинг ўликка азоб беришини марҳамат қилганликлари билдирган.

Батафсил

Баланд овозда “омин” дейиш

Савол: Имомлик қиламан. Жамоатдан бири “Домла, Каъбадек муборак жойда баланд овозда “омин” деб айтишларини, ҳатто бу ҳақда ҳадис бўлишига қарамай нима учун бизда “омин”ни овоз чиқармасдан айтишади?” деб сўради. Мен “Ҳанафий мазҳабида баланд овозда “омин” деб айтиш макруҳ бўлади. Ваҳҳобийларнинг ҳаракатлари бизга ўрнак бўла олмайди” дедим. Оминни баланд овозда айтиш керак деган ҳадиси шариф борми?

Жавоб: Бошқа мавзуларда мужтаҳид бўлмаган мусулмонларнинг ҳадиси шарифдан ҳукм чиқара олмаслигини далиллари билан билдирган эдик. Мужтаҳид бўлмаганлар тафсирга ҳам, ҳадисга ҳам эмас, балки фақат фиқҳ китобларига амал қилиши шарт.

Батафсил

Намозда ўйланиш

Савол: Намозда ўйланиш зарарлими?

Жавоб: Намозда ўйланиш намозни бузмайди. Лекин қўлдан келганича ўйланмасликка ҳаракат қилиш лозим. Намозда маъносини биладиган кишининг ўқиётган нарсасининг маъносини ўйлагани яхши бўлади. Ўзини Раббининг ҳузурида деб билиш ва у ерда ўзини қандай тутиши лозим бўлса, шундай тутиш керак. Бу ўзининг охирги намози, энг сўнгги амали эканлигини ўйлаши ёхуд ўзини Сирот устида деб ўйлаб, хаёлини жамлаши, ўзини хўжайинидан қочиб юриб, қўлга тушиб яна хўжайини ҳузурига олиб келинган қулдек тутиш намозда фикрини жамлашга ёрдам беради.

Батафсил

Таъдил-и арконга риоя қилиш

Савол: Таъдил-и аркон нима? Унга риоя қилмаса, нима бўлади?

Жавоб: Таъдил-и аркон намозда беш ерда, яъни руку, икки сажда, қавма ва жалсада ҳар бир аъзоси ҳаракатсиз ва сокин бўлиб, бир миқдор тинч туриш деганидир. Таъдил-и арконни қасддан тарк этса, имоми Абу Юсуфга кўра намози бузилган бўлади. Тарафайнга, яъни имоми Аъзам билан имоми Муҳаммадга кўра, бузилмаса ҳам, вожиб қасддан тарк этилгани учун намозни қайта ўқиш вожиб бўлади. Унутиб тарк этса, саждаи саҳв лозим бўлади.

Батафсил