Мақбара ва мавзолей

Савол: Мавзолей мақбара деган маънога келадими? “Мавзолейга гулчамбар қўйилди” дейилади. Мақбарага ҳам гулчамбар қўйиладими?

Жавоб: Мавзолей (mausolée) асли французча бўлиб, мемориал қабр деган маънога келади. Буни кўпроқ ғайримуслимлар ишлатишади. Ўз қиролларининг қабрларига гулчамбар қўйишади. Мақбара эса авлиёларнинг қабри деганидир. Авлиёларнинг қабрларига гулчамбар қўйилмайди, қўйилса ҳам фойдаси бўлмайди. Авлиёларнинг қабрига келиб дуо қилинади. Наполеоннинг мозорига мақбара дейилмайди, мавзолей дейилади. Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қабрига эса мавзолей эмас, мақбара дейилади. Булар зулмат билан нур, жаҳаннам чуқури билан жаннат боғчаси каби фарқли нарсалардир.

Батафсил

Хотин жанозаси

Савол: Ҳайзли хотин жаноза юва оладими?

Жавоб: Ғассолнинг (ўлик ювадиган одам) аввал ғусл олиши мустаҳаб. Жунуб ва ҳайзли хотиннинг маййит ғасл қилиши (ювиши) макруҳ бўлади. (Саодати абадия)

Савол: Эҳтиёж бўлган тақдирда аёлнинг жанозасини эркак киши юва оладими?

Жавоб: Йўқ, юва олмайди.

Батафсил

Ўлганлар ортидан йиғлаш

Савол: Ўлганлар учун йиғлашга бўладими?

Жавоб: Ўлик учун овоз чиқармасдан йиғлаш жоиз. “Шарҳ-ус-судур” ва “Баракот”да “Мўминнинг ўлимига кўклар йиғлайди” деб ёзилган. Ўлганлар учун баланд овозда йиғлаш, мотам тутиш, қора кийим кийиш, мотам белгилари илиб қўйиш, расмини кўтариб юриш жоиз эмас.

“Ҳазонат-ур-ривоят” китобида “Жанозада ва жаноза чиққан жойда қора ёпинчиқлар ёпиш ва қора кийиниш жоиз эмас” дейилган. Барча ҳадис китобларида жаноби Пайғамбаримизнинг ўлган киши учун баланд овозда йиғлашнинг ўликка азоб беришини марҳамат қилганликлари билдирган.

Батафсил

Пешин ва хуфтоннинг сўнгги суннатини тўрт ракъат қилиб ўқиш

Савол: Пешин ва хуфтон намозининг сўнгги суннатини тўрт ракъат қилиб ўқишнинг зарари борми?

Жавоб: Зарари йўқ. Аксинча яхши бўлади. Фарз ва вожиб намозлардан бошқа намозларга нофила намозлар дейилади. Макруҳ вақтлардан бошқа ҳамма вақт нофила намоз ўқиш жоиз.

Батафсил

Намозни қоғозга қараб ўқиш

Савол: Янги мусулмон бўлган киши ҳеч бир сура ва дуо билмайдиган бўлса, буларни ёд олгунича намозини қандай ўқийди? Намозни кеч бошлаганларчи? “Саодати абадия”да бундай дейилибди: “Қуръони каримга ёки қоғозга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Имоми Муҳаммад ва Абу Юсуф макруҳ бўлади дедилар. Китобли кофирларга ўхшашни ўйламаса, макруҳ ҳам бўлмайди дедилар.”

Бундай ҳолатларда имоми Муҳаммад билан имоми Абу Юсуфнинг қавлига эргашиб, Фотиҳа, сура ва дуоларни қоғозга ёзиб, қаршисига осиб қўйиб, шундан ўқиса жоизми?

Жавоб: Ҳа, сура ва дуоларни ёд олгунича бу қавлга эргашиш жоиз бўлади. “Саодати абадия”даги бу ифода “Дурр-ул мухтор” ва унинг шарҳи бўлган “Радд-ул мухтор” китобидан олинган. Шу ерда батафсил маълумот берилган.

Батафсил

Калта енгли кўйлак билан намоз

Савол: “Калта енгли кўйлак билан намоз ўқиш диний томондан макруҳ эмас, урфий томондан макруҳ. Яъни бир жойда ҳамма узун енгли кўйлакда намоз ўқиётган бўлса, сиз калта енгли кўйлакда ўқисангиз, бу диққатни тортадиган бўлса, урфий макруҳ бўлади. Агар ҳеч ким эътибор бермаса, зарари йўқ” дейишяпти. Шунда бир денгиз бўёи мамлакатда ҳамма калта шорти кийиб намоз ўқиса, урфий ҳаром ишлаган бўладими? Яъни зарари йўқми?

Жавоб: Нотўғри ишни кўпчилик қилиши билан бу иш шаръий урфга айланиб қолмайди. Динда табъан макруҳ деган нараса бору урфий макруҳ ва урфий ҳаром деган нарса йўқ.

Батафсил