Мақбара ва мавзолей

Савол: Мавзолей мақбара деган маънога келадими? “Мавзолейга гулчамбар қўйилди” дейилади. Мақбарага ҳам гулчамбар қўйиладими?

Жавоб: Мавзолей (mausolée) асли французча бўлиб, мемориал қабр деган маънога келади. Буни кўпроқ ғайримуслимлар ишлатишади. Ўз қиролларининг қабрларига гулчамбар қўйишади. Мақбара эса авлиёларнинг қабри деганидир. Авлиёларнинг қабрларига гулчамбар қўйилмайди, қўйилса ҳам фойдаси бўлмайди. Авлиёларнинг қабрига келиб дуо қилинади. Наполеоннинг мозорига мақбара дейилмайди, мавзолей дейилади. Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қабрига эса мавзолей эмас, мақбара дейилади. Булар зулмат билан нур, жаҳаннам чуқури билан жаннат боғчаси каби фарқли нарсалардир.

Батафсил

Хотин жанозаси

Савол: Ҳайзли хотин жаноза юва оладими?

Жавоб: Ғассолнинг (ўлик ювадиган одам) аввал ғусл олиши мустаҳаб. Жунуб ва ҳайзли хотиннинг маййит ғасл қилиши (ювиши) макруҳ бўлади. (Саодати абадия)

Савол: Эҳтиёж бўлган тақдирда аёлнинг жанозасини эркак киши юва оладими?

Жавоб: Йўқ, юва олмайди.

Батафсил

Ўлганлар ортидан йиғлаш

Савол: Ўлганлар учун йиғлашга бўладими?

Жавоб: Ўлик учун овоз чиқармасдан йиғлаш жоиз. “Шарҳ-ус-судур” ва “Баракот”да “Мўминнинг ўлимига кўклар йиғлайди” деб ёзилган. Ўлганлар учун баланд овозда йиғлаш, мотам тутиш, қора кийим кийиш, мотам белгилари илиб қўйиш, расмини кўтариб юриш жоиз эмас.

“Ҳазонат-ур-ривоят” китобида “Жанозада ва жаноза чиққан жойда қора ёпинчиқлар ёпиш ва қора кийиниш жоиз эмас” дейилган. Барча ҳадис китобларида жаноби Пайғамбаримизнинг ўлган киши учун баланд овозда йиғлашнинг ўликка азоб беришини марҳамат қилганликлари билдирган.

Батафсил

Қиблага ҳурмат

Савол: Ўтирганда қиблага орқасини қаратиб ўтириш ёки қиблага оёқ чўзиш жоизми? Эски масжидларда ваъз курсиси қиблага терс бўлмас эди, янги масжидларда қиблага терс қилиб ясалмоқда. Бу дурустми?

Жавоб: Мўътабар диний китобларда қуйидагича билдирилган:

1. Ётганда ва ўтирганда қиблага оёқ чўзиш макруҳдир.

2. Мусҳафга оёқ чўзиш макруҳ. Мусҳаф баланд жойда турган бўлса, макруҳ эмас.

 

Батафсил

Икки намозни жам қилиш (бир вақтда ўқиш)

Савол: Икки намозни қайси ҳолатларда бирлаштириш жоиз?

Жавоб: Баъзан икки намозни бирлаштириб бир вақтда ўқишни тақозо қиладиган ҳолатлар бўлади. Амалиётдаги хирург, туғуруқ қабул қилаётган доя ёки офатдан одам қутқариш, имтиҳонда бўлиш ёки хасталик сингари бирон сабаб билан киши намозини ўз вақтида ўқий олмаса, ўша намозни олдинги ё келаси намоз билан жам қилиб, яъни бирлаштириб бир вақтда ўқиш баъзи мазҳабларда жоиз. Асрни пешин вақтида, пешин билан бирга ёки хуфтонни шом вақтида шом билан бирга ўқишга “тақдим қилиб (илгари олиб) жам қилиш” дейилади. Пешинни аср вақтида аср билан ёки шомни хуфтон вақтида хуфтон билан бирга қўшиб ўқишга “тахир қилиб (кечиктириб) жам қилиш” дейилади. Бомдод намози жам қилинмайди.

Батафсил

Ҳайит (байрам) намозлари

Савол: Байрам намози қайси кунлар ўқилади?

Жавоб: Рамазон ва қурбон ҳайитининг биринчи куни ўқилади.

Савол: Ҳайит намози фарзми?

Жавоб: Ишроқ вақтида икки ракъат ҳайит намозини ўқиш эркакларга вожиб.

Савол: Байрам намозининг шартлари жума намозининг шартларига ўхшайдими?

Жавоб: Ҳа. Лекин ҳайитларда хутба суннат бўлиб, намоздан кейин ўқилади.

 

Батафсил