Мақбара ва мавзолей

Савол: Мавзолей мақбара деган маънога келадими? “Мавзолейга гулчамбар қўйилди” дейилади. Мақбарага ҳам гулчамбар қўйиладими?

Жавоб: Мавзолей (mausolée) асли французча бўлиб, мемориал қабр деган маънога келади. Буни кўпроқ ғайримуслимлар ишлатишади. Ўз қиролларининг қабрларига гулчамбар қўйишади. Мақбара эса авлиёларнинг қабри деганидир. Авлиёларнинг қабрларига гулчамбар қўйилмайди, қўйилса ҳам фойдаси бўлмайди. Авлиёларнинг қабрига келиб дуо қилинади. Наполеоннинг мозорига мақбара дейилмайди, мавзолей дейилади. Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қабрига эса мавзолей эмас, мақбара дейилади. Булар зулмат билан нур, жаҳаннам чуқури билан жаннат боғчаси каби фарқли нарсалардир.

Батафсил

Хотин жанозаси

Савол: Ҳайзли хотин жаноза юва оладими?

Жавоб: Ғассолнинг (ўлик ювадиган одам) аввал ғусл олиши мустаҳаб. Жунуб ва ҳайзли хотиннинг маййит ғасл қилиши (ювиши) макруҳ бўлади. (Саодати абадия)

Савол: Эҳтиёж бўлган тақдирда аёлнинг жанозасини эркак киши юва оладими?

Жавоб: Йўқ, юва олмайди.

Батафсил

Ўлганлар ортидан йиғлаш

Савол: Ўлганлар учун йиғлашга бўладими?

Жавоб: Ўлик учун овоз чиқармасдан йиғлаш жоиз. “Шарҳ-ус-судур” ва “Баракот”да “Мўминнинг ўлимига кўклар йиғлайди” деб ёзилган. Ўлганлар учун баланд овозда йиғлаш, мотам тутиш, қора кийим кийиш, мотам белгилари илиб қўйиш, расмини кўтариб юриш жоиз эмас.

“Ҳазонат-ур-ривоят” китобида “Жанозада ва жаноза чиққан жойда қора ёпинчиқлар ёпиш ва қора кийиниш жоиз эмас” дейилган. Барча ҳадис китобларида жаноби Пайғамбаримизнинг ўлган киши учун баланд овозда йиғлашнинг ўликка азоб беришини марҳамат қилганликлари билдирган.

Батафсил

Хайрли ишлар намоз ўрнига ўтмайди

Савол: Бир мулла Ибни Таймияга ўхшаб “Ўқилмаган намознинг қазосини ўқиш шарт эмас. Кўпроқ нофила ўқиши, кўп хайр-ҳасанот қилиши лозим” деяпти. Хайрли ишлар намоз ўрнига ўтадими?

Жавоб: Иброҳим Муҳаммад Нашот ҳазратлари айтганлар: «Намозни билиб туриб тарк этишнинг катта гуноҳлиги ва қазо қилиш кераклигини жумҳури уламо билдирган.» Ибни Таймия “Намозни қасддан тарк этган кишининг қазо ўқиши керак эмас. Қазо ўқиши саҳиҳ бўлмайди. Кўпроқ нофила ўқиши, кўп хайр-ҳасанот қилиши керак” деди. Ундан аввал Ибни Ҳазм ҳам мана шундай нотўғри фикрларни билдирганди.

Батафсил

Қазо намозни ўқиш керак эмасми?

Савол: Ибни Таймия ва унинг издоши салафийлар: “Вақтида ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқиш керак эмас, тавба қилиш кифоя” дейди. Намозларнинг қазосини ўқиш керак эмасми?

Жавоб: Ҳа, Ибни Таймия “Узрли ёки узрсиз тарк этилган намозларнинг қазосини ўқиш керак эмас” деган. (Мажму-ул фатаво, 12/106)

Ибни Таймиянинг сўзи динда далил эмас. Шундоқ ҳам кўплаб нотўғри ақидаси учун ислом маҳкамалари уни ҳибсга маҳкум этганди. “Вақтида ўқилмаган намозларни қазо этиш керак эмас” дегани динни бузиш бўлади. Ундай бўладиган бўлса, инсон биронта намоз ўқимайди, закот бермайди, ҳажга бормайди, рўза тутмайди, охирида эса “Тавба қилсам бўлди экан” дейди.

Батафсил

Қазоси бор кишининг суннат ўқиши

Савол: Бир мулла “Қазоси бор киши вақтнинг суннатлари билан бирга ишроқ, духа, аввобин, таҳажжуд, субҳа, таҳиятул масжид каби нофила намозларни ҳам асло ташлаб қўймайди. Нариги уч мазҳабда қазоси бор кишининг суннат ва нофилаларни ўқиши ҳаром бўлса ҳам, Ҳанафий мазҳабида ушбу нофила намозларни албатта ўқиши лозим. Устозларимиз бу намозларни вақтида ўқимай одобсизлик қилган кимса буни тузатаман деб бу сафар суннатларни ва нофилаларни ўқимасдан бошқа бир хатога йўл қўйиши асло дуруст эмас дедилар” деяпти. Шунчалик ҳам жоҳиллик бўладими? Фарз билан суннат ёки нофилани тенглаштириб бўладими? Ҳатто нофила фарздан устун тутиладими? Бир инсон умрида ишроқ, духа каби нофила намозларни ўқимаса, охиратда сўроққа тортиладими? Лекин бир вақт фарз намозини ўқимаса, катта гуноҳга кирмайдими? Нофилалардан аввал фарз қазосини ўташга, яъни фарзни ўқишга одобсизлик дегани нимаси? Фарзни ўқимаслик ҳаромми ёки одобсизликми? Фарзга бундай енгил қараш куфр бўлмайдими?

Жавоб: Бу муаллиф ҳақиқатан қип-қизил жоҳил экан. Фарзни тарк этишга одобсизлик дейиш хоинлик бўлмаса, жоҳилликнинг, аҳмоқликнинг ўзгинаси. Одобсизлик гуноҳ эмас. “Жомиул фатаво” китобида «Душман қаршисида бир фарз намозни ўқиш имкони бўлиб туриб, уни тарк этишнинг жазоси 700 катта гуноҳга тенг» деб айтилган. Шунчалик катта гуноҳга қайси мусулмон одобсизлик деб айта олади?

Батафсил