Мақбара ва мавзолей

Савол: Мавзолей мақбара деган маънога келадими? “Мавзолейга гулчамбар қўйилди” дейилади. Мақбарага ҳам гулчамбар қўйиладими?

Жавоб: Мавзолей (mausolée) асли французча бўлиб, мемориал қабр деган маънога келади. Буни кўпроқ ғайримуслимлар ишлатишади. Ўз қиролларининг қабрларига гулчамбар қўйишади. Мақбара эса авлиёларнинг қабри деганидир. Авлиёларнинг қабрларига гулчамбар қўйилмайди, қўйилса ҳам фойдаси бўлмайди. Авлиёларнинг қабрига келиб дуо қилинади. Наполеоннинг мозорига мақбара дейилмайди, мавзолей дейилади. Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қабрига эса мавзолей эмас, мақбара дейилади. Булар зулмат билан нур, жаҳаннам чуқури билан жаннат боғчаси каби фарқли нарсалардир.

Батафсил

Хотин жанозаси

Савол: Ҳайзли хотин жаноза юва оладими?

Жавоб: Ғассолнинг (ўлик ювадиган одам) аввал ғусл олиши мустаҳаб. Жунуб ва ҳайзли хотиннинг маййит ғасл қилиши (ювиши) макруҳ бўлади. (Саодати абадия)

Савол: Эҳтиёж бўлган тақдирда аёлнинг жанозасини эркак киши юва оладими?

Жавоб: Йўқ, юва олмайди.

Батафсил

Ўлганлар ортидан йиғлаш

Савол: Ўлганлар учун йиғлашга бўладими?

Жавоб: Ўлик учун овоз чиқармасдан йиғлаш жоиз. “Шарҳ-ус-судур” ва “Баракот”да “Мўминнинг ўлимига кўклар йиғлайди” деб ёзилган. Ўлганлар учун баланд овозда йиғлаш, мотам тутиш, қора кийим кийиш, мотам белгилари илиб қўйиш, расмини кўтариб юриш жоиз эмас.

“Ҳазонат-ур-ривоят” китобида “Жанозада ва жаноза чиққан жойда қора ёпинчиқлар ёпиш ва қора кийиниш жоиз эмас” дейилган. Барча ҳадис китобларида жаноби Пайғамбаримизнинг ўлган киши учун баланд овозда йиғлашнинг ўликка азоб беришини марҳамат қилганликлари билдирган.

Батафсил

Фарз ва нофила

Савол: “Қарздор бўлган киши қарзини тўласа кўпроқ хурсанд бўламизми ёки совға берсами? Албатта совға берса кўпроқ қувонамиз. Чунки қарзини тўлашга шундоқ ҳам мажбур. Шунингдек Аллоҳ ҳам фарзни бажарганларни эмас, нофила ибодатларни бажарганларни кўпроқ севади. Фарзлар қарздир, лекин нофила ортиқча ибодат бўлгани учун булар муҳимроқ” деб айтувчилар учраб қолади. Бу сўзлари тўғрими?

Жавоб: Келтирган қиёси нотўғри. Бизнинг қувониб-қайғуришимиз динда далил бўлмайди. Одам порага ҳам, қиморда ютганига ҳам қувониши мумкин. Қарз берган киши қарздоридан оладиган совғасига қувониши мумкин.

Батафсил

Намозда аврат жойи очилиб қолиши

Савол: Намозда аврат жойининг бехосдан очилиб қолиши билан ўзимиз атайлаб очишимизнинг фарқи борми?

Жавоб: Ҳа, фарқ қилади. Ўзимиз атайлаб очадиган бўлсак, намоз бузилади. Бехосдан очилиб қолганида бир рукнчалик вақт ўтмагунча намоз бузилмайди. Масалан, аёл киши сочларини атайлаб очадиган бўлса, намози шу заҳоти бузилади. Бехосдан очилиб қолса, бир рукн вақт ўтмагунча бузилмайди.

Батафсил

Суннат билан фарз орасида гапириш

Савол: Суннат билан фарз орасида ёки фарз билан суннат орасида гапириш, салом бериш, алик олиш, дуо қилиш, тасбеҳ тортиш, Қуръон ўқиш бидъатми? Бомдоднинг суннатини уйида ўқиб келган киши масжидда тасбеҳ тортиб, калима-и тавҳид ёки саловот айтса ёки гапирса нима бўлади?

Жавоб: “Мароқил фалоҳ”нинг Тахтавий ҳошияси таржимаси бўлмиш “Неъмати ислом” китобининг “Нофила намозлар” қисмида бундай дейилган: «Фарз билан суннат ёки суннат билан фарз орасида гапириш суннатни фосид қилмайди (бузмайди). Лекин суннатнинг савобини камайтиради. Саҳиҳ бўлган қавлда эса суннатни қайта ўқиш лозим. Ҳар турли дуо ўқиш ҳам гапириш билан бирдек.»

Батафсил