Қибла қандай топилади?

Савол: Намознинг шартларидан бўлган истиқболи қибла нима дегани?

Жавоб: Намозни Каъбага қараб ўқиш деганидир. Макка шаҳридаги Каъба йўналишига қибла истиқомати дейилади.

Савол: Қибла Каъбанинг биносими?

Жавоб: Йўқ, қибла фақат Каъбанинг ўзидан иборат эмас, балки у турган майдондир. Яъни ўша майдоннинг ердан Аршгача бўлган таги ва усти қибла ҳисобланади. Шунинг учун денгиз тагида, қудуқда, баланд тоғларда ва самолётларда ўша томонга қараб намоз ўқилади.

 

Батафсил

Қиблани излаш

Савол: “Саодати абадия”да “Қибла йўналишини билмаган киши уни суриштирмасдан намоз ўқиса, қиблага тўғри йўналган бўлса ҳам намози қабул бўлмайди. Лекин йўналишни тўғри топганлигини намоздан сўнгра билса, қабул бўлади” дейилган. Шу жойини тушунмадик.

Жавоб: Қиблани суриштирмасдан ўқигани учун намози қабул бўлмайди. Кейиндан қиблага тўғри йўналганини билса, намози қабул бўлади. Билмаса қабул бўлмайди. Қайси тарафга қараб ўқиганини билмагани учун қабул бўлмайди.

Таҳоратли киши таҳорати бор-йўқлигини билмаса, намоз ўқиса қабул бўлмайди. Чунки таҳорати борлигини билмайди. Лекин таҳоратли эканлигини хотирласа, намози қабул бўлади.

Батафсил

Қиблага ҳурмат

Савол: Ўтирганда қиблага орқасини қаратиб ўтириш ёки қиблага оёқ чўзиш жоизми? Эски масжидларда ваъз курсиси қиблага терс бўлмас эди, янги масжидларда қиблага терс қилиб ясалмоқда. Бу дурустми?

Жавоб: Мўътабар диний китобларда қуйидагича билдирилган:

1. Ётганда ва ўтирганда қиблага оёқ чўзиш макруҳдир.

2. Мусҳафга оёқ чўзиш макруҳ. Мусҳаф баланд жойда турган бўлса, макруҳ эмас.

 

Батафсил

Кафан

Савол: Ўликнинг кафан пулини бегона одам ўз ёнидан берса бўладими?

Жавоб: Кафан марҳумнинг ўз ҳалол молидан олинган ва аввалдан ювилган бўлиши афзалроқ. Кафан маййитнинг молидан олинади. Қарзидан, васиятидан ва меросидан аввал кафан пули ажратилади. Хотин киши бадавдат бўлса ҳам кафанини эри олиб беради.

Савол: Ўликнинг кафани нечта парча бўлади?

Жавоб: Эр кишининг кафани уч парча, хотинники эса беш парча бўлиши суннат. Бундан ортиқ бўлиши бидъат. 

Батафсил

Вафот хабари келганда

Савол: Бировнинг ўлганини эшитганда нима дейиш керак?

Жавоб: Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Бир мусулмоннинг ўлимини эшитганда “Инна лиллоҳ ва инна илайҳи рожиун” дегандан кейин “Ё Рабби, уни солиҳлар қаторидан қилгин, бола-чақасига яхшиликлар эҳсон қил, бизни ҳам, уни ҳам мағфират қил” деб дуо қилсин!” (Ибни Асокир)

[“Инна лиллоҳ ва инна илайҳи рожиун” Бақара сурасининг 156-ояти каримасидир. “Албатта биз Аллоҳу таолонинг қулимиз. Ўлгандан кейин яна Унга қайтамиз” маолида.]

 

Батафсил

Ўлганлар ортидан йиғлаш

Савол: Ўлганлар учун йиғлашга бўладими?

Жавоб: Ўлик учун овоз чиқармасдан йиғлаш жоиз. “Шарҳ-ус-судур” ва “Баракот”да “Мўминнинг ўлимига кўклар йиғлайди” деб ёзилган. Ўлганлар учун баланд овозда йиғлаш, мотам тутиш, қора кийим кийиш, мотам белгилари илиб қўйиш, расмини кўтариб юриш жоиз эмас.

“Ҳазонат-ур-ривоят” китобида “Жанозада ва жаноза чиққан жойда қора ёпинчиқлар ёпиш ва қора кийиниш жоиз эмас” дейилган. Барча ҳадис китобларида жаноби Пайғамбаримизнинг ўлган киши учун баланд овозда йиғлашнинг ўликка азоб беришини марҳамат қилганликлари билдирган.

Батафсил