Мақбара ва мавзолей

Савол: Мавзолей мақбара деган маънога келадими? “Мавзолейга гулчамбар қўйилди” дейилади. Мақбарага ҳам гулчамбар қўйиладими?

Жавоб: Мавзолей (mausolée) асли французча бўлиб, мемориал қабр деган маънога келади. Буни кўпроқ ғайримуслимлар ишлатишади. Ўз қиролларининг қабрларига гулчамбар қўйишади. Мақбара эса авлиёларнинг қабри деганидир. Авлиёларнинг қабрларига гулчамбар қўйилмайди, қўйилса ҳам фойдаси бўлмайди. Авлиёларнинг қабрига келиб дуо қилинади. Наполеоннинг мозорига мақбара дейилмайди, мавзолей дейилади. Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қабрига эса мавзолей эмас, мақбара дейилади. Булар зулмат билан нур, жаҳаннам чуқури билан жаннат боғчаси каби фарқли нарсалардир.

Батафсил

Хотин жанозаси

Савол: Ҳайзли хотин жаноза юва оладими?

Жавоб: Ғассолнинг (ўлик ювадиган одам) аввал ғусл олиши мустаҳаб. Жунуб ва ҳайзли хотиннинг маййит ғасл қилиши (ювиши) макруҳ бўлади. (Саодати абадия)

Савол: Эҳтиёж бўлган тақдирда аёлнинг жанозасини эркак киши юва оладими?

Жавоб: Йўқ, юва олмайди.

Батафсил

Ўлганлар ортидан йиғлаш

Савол: Ўлганлар учун йиғлашга бўладими?

Жавоб: Ўлик учун овоз чиқармасдан йиғлаш жоиз. “Шарҳ-ус-судур” ва “Баракот”да “Мўминнинг ўлимига кўклар йиғлайди” деб ёзилган. Ўлганлар учун баланд овозда йиғлаш, мотам тутиш, қора кийим кийиш, мотам белгилари илиб қўйиш, расмини кўтариб юриш жоиз эмас.

“Ҳазонат-ур-ривоят” китобида “Жанозада ва жаноза чиққан жойда қора ёпинчиқлар ёпиш ва қора кийиниш жоиз эмас” дейилган. Барча ҳадис китобларида жаноби Пайғамбаримизнинг ўлган киши учун баланд овозда йиғлашнинг ўликка азоб беришини марҳамат қилганликлари билдирган.

Батафсил

Фарздан қазоси бор бўлса

Савол: Закотдан қарзи туриб садақа бериш, Рамазон рўзасидан қарзи бўлиб нофила рўза тутиш ва фарздан қазоси бўлиб нофила ўқиш жоизми?

Жавоб: Жоиз эмас. Чунки фарзнинг аҳамияти катта. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Энг фазилатли жиҳод фарзларни адо этишдир.” (И.Аҳмад)

“Ҳамма нофила билан машғул бўлганида сиз фарзларни бажаришга ҳаракат қилинг!” (Мифтоҳ-ун-нажот)

“Банда фарзни бажариш билан Аллоҳга яқинлашганидек бошқа ҳеч нарса билан яқинлаша олмайди.” (Байҳақий)

 

Батафсил

Суннат намоз дегани нима?

Савол: Жамоатга етиб олиш учун баъзан асрнинг илк суннатини 2 ракъат қилиб ўқиш жоиз дейилди. Ундан ташқари, шомнинг 2 ракъат суннати ўрнига 3 ракъат қазо ўқиш, хуфтоннинг сўнгги 2 ракъат суннати ўрнига 3 ракъат витр қазосини ўқиш жоизми? 3 ракъатлик нофила намоз бўлмагани учун суннатни тарк этган бўлмаймизми? “Саодати абадия” китобида бу ҳақида маълумот борми?

Жавоб: Фарзнинг ёнида хоҳлаган бир намоз ўқилганда суннат ҳам ўқилган бўлади. Ракъат сони муҳим эмас. Яъни асрнинг илк тўрт ракъат суннати ўрнига шомнинг уч ракъатлик қазоси ёки бомдоднинг икки ракъатлик қазосини ҳам ўқиш мумкин. Қазоси йўқ киши ҳам шундай ўқиса, суннатни тарк этган бўлмайди.

Батафсил

Суннатни тарк этиш гуноҳми?

Савол: Суннатларни ўқиётганда қазога ҳам ният қилса, суннат ҳам ўқилган бўлади, суннатлар тарк этилган бўлмайди. Суннатни умуман ўқимаса гуноҳ бўлмайдими?

Жавоб: Бу борада дин китобларимизда нақл этилганларни билдирамиз:

1. Ибни Ҳумом айтади: «Суннатларни ўқимаслик савобларга ва юксак даражаларга эриша олмасликка сабаб бўлади.» (Жавҳара, Дурр-ул мунтақо, Радд-ул мухтор, Тахтавий)

2. «Муаккад ва ғайри муаккад суннатларни тарк этиш гуноҳ эмас. Буларни тарк этган киши савобларга ва юксак даражаларга қовуша олмайди ҳамда озорланади.» (Халабий-и сағир)

 

Батафсил