Мақбара ва мавзолей

Савол: Мавзолей мақбара деган маънога келадими? “Мавзолейга гулчамбар қўйилди” дейилади. Мақбарага ҳам гулчамбар қўйиладими?

Жавоб: Мавзолей (mausolée) асли французча бўлиб, мемориал қабр деган маънога келади. Буни кўпроқ ғайримуслимлар ишлатишади. Ўз қиролларининг қабрларига гулчамбар қўйишади. Мақбара эса авлиёларнинг қабри деганидир. Авлиёларнинг қабрларига гулчамбар қўйилмайди, қўйилса ҳам фойдаси бўлмайди. Авлиёларнинг қабрига келиб дуо қилинади. Наполеоннинг мозорига мақбара дейилмайди, мавзолей дейилади. Аҳмад Яссавий ҳазратларининг қабрига эса мавзолей эмас, мақбара дейилади. Булар зулмат билан нур, жаҳаннам чуқури билан жаннат боғчаси каби фарқли нарсалардир.

Батафсил

Хотин жанозаси

Савол: Ҳайзли хотин жаноза юва оладими?

Жавоб: Ғассолнинг (ўлик ювадиган одам) аввал ғусл олиши мустаҳаб. Жунуб ва ҳайзли хотиннинг маййит ғасл қилиши (ювиши) макруҳ бўлади. (Саодати абадия)

Савол: Эҳтиёж бўлган тақдирда аёлнинг жанозасини эркак киши юва оладими?

Жавоб: Йўқ, юва олмайди.

Батафсил

Ўлганлар ортидан йиғлаш

Савол: Ўлганлар учун йиғлашга бўладими?

Жавоб: Ўлик учун овоз чиқармасдан йиғлаш жоиз. “Шарҳ-ус-судур” ва “Баракот”да “Мўминнинг ўлимига кўклар йиғлайди” деб ёзилган. Ўлганлар учун баланд овозда йиғлаш, мотам тутиш, қора кийим кийиш, мотам белгилари илиб қўйиш, расмини кўтариб юриш жоиз эмас.

“Ҳазонат-ур-ривоят” китобида “Жанозада ва жаноза чиққан жойда қора ёпинчиқлар ёпиш ва қора кийиниш жоиз эмас” дейилган. Барча ҳадис китобларида жаноби Пайғамбаримизнинг ўлган киши учун баланд овозда йиғлашнинг ўликка азоб беришини марҳамат қилганликлари билдирган.

Батафсил

Шаҳодат бармоғини кўтариш

Савол: Намоз ўқиётганда ташаҳҳудда шаҳодат бармоғини кўтариш, ишора қилиш жоизми? Баъзи кишилар бу ҳақида ҳадис бор деб, бармоқларини кўтаришади.

Жавоб: Шофиъий мазҳабида шаҳодат бармоғини кўтариш суннат, Ҳанафий мазҳабида жоиз эмас. Бармоқ кўтаришга мужтаҳид олимларнинг бир қисми макруҳ, бир қисми суннат деганлар. Динда бир қоида бор. Бир ишга олимлар томонидан ҳам суннат, ҳам макруҳ дейилган бўлса, у иш қилинмайди.

Батафсил

Намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтиш

Савол: Намоз ўқиётган одамнинг олдидан кесиб ўтиш макруҳми ёки ҳаромми?

Жавоб: Намоз ўқиётган одамнинг олдидан кесиб ўтиш макруҳдир. Макруҳ калимаси ёлғиз ишлатилганда асосан таҳриман макруҳ тушунилади. Яъни гуноҳ бўлади. Ҳаром ундан каттароқ гуноҳ. Қир-адирда, катта ёки кичик масжидларнинг исталган жойида намоз ўқиётган кишининг олдидан яқин бўлсин, узоқ бўлсин, эркак ёки аёл ёхуд ит кесиб ўтса, намози бузилмайди.

Батафсил

Намозда хато ўқиш

Савол: Намозда хато ўқиш қандай бўлади?

Жавоб: Намозда хато ўқиш тўрт хилда бўлиши мумкин:

1. Ироб хатоси, калималарнинг ҳаракаси ва сукунда бўлиши мумкин. Масалан шадда енгил ўқилади. Мадлар қисқа ўқилади ёки акси бўлади. Масалан Кофирун сурасини ўқиётганда “лакум динукум” ўрнига “лакум диникум” десак намоз бузилмайди. Бунга ироб хатоси дейилади. “А” ҳаракасини “и” ўқиш, “и”ни “а” қилиб ёки “у” қилиб ўқиш намозни бузмайди. Яъни “динукум” ўрнига янглишиб, “диникум” ёки “динакум” деса, намози бузилмайди.

Батафсил